Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алейкум Азам Азизов, узнетикс жамоаси ва бўлажак инвесторлар. Мен Шуҳрат Турғунов 1975 йил 28 апрелда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилганман. 3 та фарзандим, 7 та набирам бор.Ҳозирда вақтинча ишсизман. Мен 2020 йил ковид бўлиб, ўта қаттиқ депрессияга тушиб қолдим. Ҳар куни қайсидир докторга кўринардим, лекин натижа бўлмасди. Докторлар анализларимни кўриб соғломсан дерди, мен эса соғлом эмасдим. Мен докторлар ҳам топа олмайдиган касалга чалинибман шекилли деб ўйлардим. Ҳаётга умуман қизиқишим йўқолиб, кўчага ҳам чиқмай уйда ётардим. Шу пайт мен ютубда Азам Азизовни стресс, паника, депрессия ҳақидаги роликларини кўриб қолдим.Азам менда содир бўлаётган ҳолатни юз фоиз айтарди. Ўша вақтда телеграмда Азамни узлогия каналига аъзо бўлиб, ҳар куни роликларни такрор такрор кўриб, машқларни бажариб мотивация олардим. Кейин аста аста стрессдан чиқиб, соғайганман. Азамни ўша вақтларда ҳам инвеститция, акция тўғрисида роликлари бор эди, лекин мен у нарсаларга умуман қизиқмас эдим. Азамдан мен депрессиядан чиқишда жуда катта фойда олиб ўша пайтда олдига бориб раҳмат айтишни ният қилганман. Афсуски иқтисодий имкониятим йўқлиги сабабли бора олмаганман. Лекин ниятим бор худо ҳоҳласа инвестор бўлиб, имкониятим бўпқолса Азамни олдига бориб, ўз ташаккуримни айтиб, бирга бир пиёла чой ичишни ният қилиб қўйганман. Иттифоқо орадан беш йил ўтиб, Азам нима билан шуғулланяптикин деб яна қидириб кўрсам инвеститция, молиявий саводхонлик, қўшимча даромад ҳақида жон куйдириб гапирётган экан. Шу пайт менда фикр туғилдики, мен депрессия вақтимда Азамдан кўп фойда кўрганим учун инвеститция мавзуси ҳам фойдали бўлса керак деб қизиқа бошладим. Ушбу қизиқишим туфайли ҳозирда узнетиксни премиум тарифида ўқияпман. Дарслар жуда тушунарли, осон методда тайёрланган. Кураторлар, менежерлар, айниқса Далер фидокорана хизмат қилишяпти. Узнетикс командасига омад тилайман. Группадошларим, бўлажак инвесторларга ҳам зафарлар тилайман. Эътиборина учун раҳмат.
