Мен 25 йил олдин талабалик пайтимда молия бўйича дарслар ўтганимизда, қимматли қоғозлар мавзусини ўтганмиз. Ўшанда акция, облигациялар ҳақида илк тушунчаларим пайдо бўлган. Бирон компаниянинг акциясини олсанг, акционер бўласан ва фойдадан улуш оласан деб тушунтирилган. Ўша пайт қизиққанман бу соҳага. Шунақа акциядор бўлиш орзуим бўлган десам ҳам бўлади. Лекин бунинг учун катта пул бўлиш керак деб ўйлардим, ахир бир компаниянинг улушдори бўлиш ҳазил гап эмасда. Ваниҳоят, Ўзнетикс жамоаси билан мана шу орзуимни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Астойдил истасанг, Ўзи беради, деган гапнинг тўғрилигига яна бир бор амин бўлдим. Дарслар тушунарли, зўр. Фақат ўзим кўп вақт ажратолмаяпман, лекин етишиб оламан. Аъзам Азизов ва жамоасидан миннатдорман. Худо хоҳласа, яхши натижаларга сизнинг кўмагингизда етишишимга ишонаман.
